28.01.2025 21:21
1878
Теглар
Неймар: «Майдонга тушиш учун бор кучимни сарфладим, «Ал-Ҳилол» ва жамоа мухлисларига раҳмат»

Неймар «Ал-Ҳилол»ни тарк этар чоғида жамоа мухлислари билан хайрлашди.

«Майдонга тушиш учун бор кучимни сафрладим. Саудия Арабистонининг қандай мамлакат эканини энди яхши биламан.

«Ал-Ҳилол»даги дўстларга ва мухлисларга – раҳмат! Саудия Арабистонига раҳмат, мен ва оиламга янги уй ва янги таассуротлар ҳадя қилгани учун.

Сизнинг муҳаббатингизни ва ўйинга бўлган иштиёқингизни доим ҳис қилдим. 2034 йилгача клуб ва мамлакатингизнинг ривожланишини кузатиб бораман. Сизни ажойиб келажак кутмоқда, чунки катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Сизларни қўллаб-қувватлайман!» – деб ёзди Неймар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Аввалроқ, Ар-Риёд Неймар билан келишувни ўзаро бекор қилиб, шартномага кўра 40 млн еврони тежаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, 32 ёшли бразилиялик «Сантос» клубига қайтмоқда. Унинг Саудия Арабистонидаги йиллик маоши 100 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар «Ал-Ҳилол»даги фаолияти давомида жами 7 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган. У жароҳати сабабли узоқ вақтни даволаниш билан ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар