«Лион» бош мураббийини ишдан бўшатди. Жамоа 5 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти
«Лион» бош мураббийини истеъфога чиқарди.
45 ёшли Пер Саж лавозимидан озод этилди.
Франция клуби сўнгги 5 ўйинда ғалаба қозона олмади, уларнинг 4 тасида дуранг қайд этди. Жамоа Лига 1да 19 ўйинда 30 очко тўплаб, 6-ўринда бормоқда.
Саж 2023 йил ноябрдан бери жамоани бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа 56 та ўйиннинг 33 тасида ғалаба қозонди, 9 марта дуранг қайд этди, 14 бор ютқазди.
«Лион»ни бу мавсумда «Милан»дан истеъфога чиқарилган Паулу Фонсека бошқариши мумкин. Португалиялик мутахассис — асосий номзодлардан бири. Томонлар музокаралар олиб боришмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар