28.01.2025 23:25
2075
Теглар
«Интер» – А Серияда энг сердаромад клуб, «Милан» ва «Юве» учликда

Италия А Серияси 2023/24 йилги мавсум якунларига кўра, энг кўп даромад кўрган жамоалар номи маълум бўлди.

Calcio e Finanzaнинг ҳисоботига кўра, А Серия клубларининг 2023/24 мавсумдаги даромадлари рейтинги қуйидагича:

«Интер» – 473,2 миллион евро. Бироқ, клуб мавсумни 35,7 миллион евро зарар билан якунлаган.

«Милан» – 456,9 миллион евро даромад топиб,  4,1 миллион евро фойда кўрган.

«Ювентус» – 394,6 миллион евро даромад билан учинчи ўринда бўлса-да, энг катта зарар кўрган жамоа саналади – 199,2 миллион евро.

«Наполи» – 328,2 миллион евро даромад ва лигадаги энг кўп фойда кўрган жамоа бўлди – 63 миллион евро.

«Рома» бу борада бешинчи ўринда бўлиб, 301 миллион евро даромад топган, 81,4 миллион евро зарар кўрган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар