Игор Габриэл — «Навбаҳор» футболчиси
«Навбаҳор» бразилиялик марказий ҳимоячи Фернандес Алвес Игор Габриэл трансферини эълон қилди.
25 ёшли футболчи фаолияти давомида ўз мамлакатидаги «Флуминенсе» клубида, Озарбойжоннинг «Сабаҳ», Беларуснинг «Динамо Минск», Украинанинг «Лвов», Малтанинг «Ҳиберниас» жамоаларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Наманган клуби бунгача бразилиялик чап қанот ҳимоячиси Гиллерме Гедеш билан ҳам шартнома имзолаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар