«Бавария» Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига тўғридан тўғри чиқишга умид қилмоқда.
Мюнхен клуби мусобақанинг умумий босқичида 15-поғонани эгаллаб турибди. Дастлабки 8 ўрин эгаси нимчоракфиналга йўл олади, 9-24 ўрин соҳиблари эса 1/16 финалда баҳс юритишади.
Bildʼнинг ёзишича, «Бавария» вазифанинг мураккаблигига қарамай, топ-8 га кириш умидини йўқотмаган. Жамоа охирги турда аутсайдер «Слован»ни керакли ҳисобда мағлубиятга учратишни хоҳлайди. Жамоа ичида ҳатто 8:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида гап кетмоқда, шунда Бундеслига клуби «Аталанта»дан ўзиб кетади. Ўз навбатида Италия вакили сўнгги турда «Барселона»ни ютиб қўймаслиги керак.
Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг охирги тури 29 январ куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 30 январга ўтганда — соат 01:00 да бошланади.