27.01.2025 15:36
5015
Теглар
Ўзбекистон – Иордания учрашуви ўтадиган стадион ўзгарди

Ўзбекистон миллий жамоасининг Иорданияга қарши ўтадиган ўртоқлик учрашуви стадиони ўзгарди.

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг телеграм каналида ёзишича, Доҳада ўтадиган бугунги ўртоқлик ўйини аввал хабар қилинганидек «Абдулла бин Ҳалифа» стадионида эмас, «Гранд Ҳамад» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув вақти ўзгармаган – 22:00 (Тошкент вақти билан).

Қайд этилишича, учрашув ўтадиган манзил ўзгариши ўйингоҳдаги сув насосларида носозлик пайдо бўлгани билан боғлиқ. Учрашув ёпиқ эшиклар остида ўтса-да, ҳар икки мамлакат футбол ассоциациялари ўйинни трансляция қилади.

Маълумот учун, ушбу учрашув «Футбол» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар