27.01.2025 10:07
4386
Теглар
Ўзбекистон — Иордания учрашуви «Футбол» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади

Ўзбекистон миллий жамоаси Қатардаги йиғин доирасида бугун, 27 январ куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Осиё вице-чемпионига қарши Доҳада ўтказиладиган учрашув «Футбол» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

«Жамоамизнинг Иорданияга қарши учрашуви 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:00да «Абдуллоҳ бин Халифа» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу баҳсни «Футбол» телеканали ЎФА медиа билан ҳамкорликда намойиш этишни режа қилган», - дейилади телеканал хабарида.

Маълумот учун, ушбу ўйинда асосан Суперлигада фаолият юритаётган ўйинчилардан иборат таркибни Темур Кападзе бош мураббий сифатида майдонга олиб чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар