Ҳусайн Норчаев ва Жаҳонгир Ўрозов жароҳат олиб, миллий жамоа ихтиёрини тарк этди
Ўзбекистон миллий жамоасининг Иорданияга қарши ўйини олдидан таркибда иккита йўқотиш кузатилди.
Куни кеча «Динамо» ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов миллий жамоа машғулотларида жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди. Бугун эса Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ҳам машғулотлар пайти жароҳат олган. Шу сабабли у ҳам бугунги Иорданияга қарши учрашувда майдонга туша олмайди.
Шифокорларнинг тавсиясига кўра, «Динамо» ва «Нефтчи» ўйинчиси сифатида таклиф этилган бу икки ўйинчи жароҳатдан тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттиради.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар