27.01.2025 14:40
1984
Теглар
Станислав Черчесов Қозоғистон бош мураббийлигини тарк этди

Станислав Черчесов Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийлигини тарк этди.

«Томонларнинг ўзаро келишувига кўра шартнома бекор қилинди», — деб хабар беради Қозоғистон футбол федерацияси. 

Россиялик мутахассис 2024 йил июндан бери Қозоғистонни бошқараётганди. Унинг бошқарувида жамоа Миллатлар Лигасида 6 ўйинда атиги 1 очко тўплади. 

Черчесовнинг шартномаси ЖЧ-2026 саралаши якунига қадар мўлжалланганди, келишув яна икки йилга узайтирилиши мумкинлиги хабар қилинганди. 

Шу тариқа мураббий 9 март куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаши 1-тури олдидан лавозимини тарк этди.

Маълумот учун, 61 ёшли мутахассис бунгача Россия миллий жамоасини, шунингдек, «Спартак» ва «Ференцварош» каби клубларни ҳам бошқарган. 

Аввалроқ Черчесов Қозоғистон бош мураббийи сифатида қозоқ тилига нисбатан қилган ҳурматсизлиги учун 738 минг танга (тахминан 1300 евро) жаримага тортилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар