Расман: «Ал Ҳилол» ва Неймар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди
«Ал Ҳилол» Неймар билан хайрлашди.
Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди. Саудия клуби 32 ёшли ҳужумчига омад тилади.
Бразилиялик футболчи ватанига — «Сантос»га қайтади. У 2011-2013 йиллар оралиғида шу жамоада ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар «Ал Ҳилол»га 2023 йил ёзида «ПСЖ»дан 90 млн евро эвазига ўтганди. У жароҳатлар сабаб жамоада атиги 7 та ўйин ўтказди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар