27.01.2025 19:11
20373
Теглар
Раниери Шомуродов ҳақида: «Элдор – ҳақиқий профессионал, ундан мамнунман»

«Рома» бош мураббийи Клаудио Раниери жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида фикрини билдириб, унинг клубдаги кейинги тақдири ҳақида гапирди.

Сўнгги бир ҳафта давомида ўзбекистонлик ҳужумчининг ижара асосида «Венеция»га ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Раниери Элдорни «Удинезе»га қарши баҳсда майдонга туширди ва у жамоасининг ғалабасига (2:1) ҳисса қўшди.

«Шомуродовни яхши биламан, у «Каляри»да қўл остимда ўйнаган. У бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди ва рақибни мағлуб этишга катта ҳисса қўшди.

У жамоада қоладими? Жамоадаги вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилинади, жараённи кузатамиз, аммо Элдор – ҳақиқий профессионал, ундан мамнунман. Элдор билан муносабатимиз яхши», - дея римликлар бош мураббийининг сўзларини келтиради Romapress.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар