27.01.2025 17:42
1624
Теглар
Неймар «Сантос»га қайтишга рози бўлди. Томонлар оғзаки келишувга эришган – Романо

Неймар Саудия Арабистони чемпионатидан Бразилияга қайтиш арафасида турибди.

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Неймарнинг «Сантос»га ўтиши масаласи ҳал бўлган. У клубга қайтишга рози бўлгач, томонлар оғзаки келишувга эришган.

Ушбу ҳафтада бразилиялик 32 ёшли ҳужумчининг «Ал-Ҳилол» билан келишувни бекор қилиш бўйича ишлар якунига етказилиши кутилмоқда. Шундан сўнг у «Сантос» ўйинчисига айланади.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсумда 2 ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар