27.01.2025 20:24
606
Теглар
Луис де ла Фуэнте 2028 йилгача Испания миллий жамоасини бошқаради

Испания Футбол Федерацияси (RFEF) миллий жамоа бош мураббийи билан янги келишув имзоланганини эълон қилди.

Унга кўра, Луис де ла Фуэнте 2028 йилгача Испания миллий жамоаси бош мураббийи сифатида қоладиган бўлди. 63 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома Европа чемпионати-2028 якунига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Луис де ла Фуэнте 2022 йилдан буён Испания миллий жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувида миллий жамоа 2024 йил Европа чемпионати ғолиби бўлди ва 2023 йил Миллатлар Лигасида зафар қучди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар