27.01.2025 15:11
4757
Теглар
Киммих «Бавария» билан шартномани узайтирмаса, Ла Лига клуби у учун асосий вариантга айланади

Йозуа Киммих «Бавария»ни тарк этса, «Реал» у учун асосий вариантдир.

Журналист Кристиан Фалкнинг ёзишича, агар 29 ёшли яримҳимоячи мюнхенликлар билан янги шартнома имзоламаса, унинг «Ливерпул»дан кўра «Реал»га ўтиш эҳтимоли юқори.  

Киммихга «Реал»нинг бош скаути Хуни Калафат қизиқиш билдирмоқда. Иккала томон ҳам музокараларда бўлишни хоҳлайди.

Германиялик яримҳимоячининг «Бавария» билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Киммих бу мавсумда Бундеслигада 19 ўйинда 1 гол ва 6 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар