27.01.2025 10:09
1281
Инзаги Аллегрини ортда қолдириб, А Серияда 200 та ғалабага энг тез эришган мураббийга айланди

«Лечче» устидан ғалаба орқали Симоне Инзаги рекордчига айланди. 

«Интер» 48 ёшли мутахассис қўл остида А Сериянинг 22-турида рақибни йирик ҳисобда енгди (4:0). 

Натижада Инзагининг Италия чемпионатидаги ғалабалари 200 тага етди ва у тарихда бундай натижага энг тез эришган мураббий бўлди. 

Симоне учун 332 ўйин етарли бўлди. Аввалги рекордчи 200 та ғалаба учун 338 ўйин сарфлаган Массимилиано Аллегри эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар