27.01.2025 15:10
20684
Теглар
Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Янги мамлакат, кам машғулот ва кам мулоқот. У «Челси»га қарши ўйнамаслиги керак эди»

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг АПЛдаги илк ўйини ҳақида гапирди. 

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи 23-турдан ўрин олган «Челси»га (3:1) қарши ўйинда дебют қилди. У дастлабки тўрт дақиқада голга олиб келувчи хатога йўл қўйди ва сариқ карточка олди.

«Ҳусанов ўйнамаслиги керак эди, унга вақт керак эди. У янги мамлакатга келган. Жамоадошлар билан кўп мулоқот қилмасдан, машғулотларсиз, талабларимизни тўлиқ билмаган ҳолда Премер-лигада «Челси»га қарши ўйнаш осон эмас.

Бундай вазиятда осон дебют қилиш қийин. Ҳусанов бошидан кечирганларини тасаввур қилинг, биз билан шундай ҳолат бўлса нима қилардик?» – дея «шаҳарликлар» бош мураббийининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар