27.01.2025 09:42
12334
Теглар
«Барселона»га Неймарни таклиф қилишди

«Барселона»да Неймарни қайтариш учун имконият бор эди.

COPE журналисти Виктор Наварронинг хабар беришича, сўнгги ҳафталарда «кўк-анорранглилар»га бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашни таклиф қилишган.

Таъкидланишича, ҳужумчи ўйнашни, миллий жамоага қайтишни, ЖЧ-2026га тайёргарлик кўришни ва ёзда яна у ҳақида гапира бошлашларига ишонч ҳосил қилишни истамоқда.

Ҳозир 32 ёшли футболчи «Сантос»га қайтишга ҳозирлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилдан 2017 йилгача «Барса»да ўйнаган, сўнг 222 млн евро эвазига «ПСЖ»га ўтган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар