27.01.2025 12:59
3615
Теглар
«Барселона» энди футболчиларнинг товон пулларини эълон қилмайди

«Барселона» футболчиларнинг шартномалари бўйича маълумотларни эълон қилиш бўйича ёндашувини ўзгартирди.

Мundo Deportivo ёзишича, каталонияликлар энди футболчиларнинг товон пули миқдори ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилмасликка қарор қилишган. Бу 2031 йилгача шартнома имзолаган Роналд Араухо мисолида аллақачон намоён бўлди. ОАВда уругвайлик футболчини ёзда 65 млн еврога сотиб олиш мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди. 

«Барселона» бошқа клубларга, айниқса, рақибларга ортиқча маълумот берилмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Агар кимдир маълумот олишни истаса, клуб раҳбарияти билан боғланиши керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар