27.01.2025 10:08
50584
Аканжи «Челси» билан ўйинда Ҳусановга нималар деганини айтди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Мануэл Аканжи Абдуқодир Ҳусановнинг «шаҳарликлар» сафидаги дебюти ҳақида гапирди. 

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи АПЛ 23-туридан ўрин олган «Челси» (3:1) билан ўйинда 54 дақиқа ҳаракат қилди. 

«Мен уни ҳимоя қилишга ва хавфли вазиятларга қўймасликка ҳаракат қилдим. Айниқса, «Челси» каби жамоага нисбатан осон эмас, уларнинг ҳужумида жуда яхши ўйинчилар бор. 

Унга кўп ўйламай олдинга интилишни, ўзига бўлган ишончни қайтариб олиш учун яккакурашларда ғалаба қозонишни ва рақиб босим қилганида Эдерсонга пас бериш кераклигини айтдим», — дея швейцариялик футболчининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар