Моуринио Фатини «Фенербаҳче»да кўрмоқчи
Ансу Фати «Фенербаҳче»га ўтиши мумкин.
Жозе Моуринио ўз жамоасида 22 ёшли вингерни кўришни истайди, деб хабар беради AS.
Португалиялик мутахассис ёзда ҳам испаниялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиққан, аммо Ансу «Барселона»да қолишга қарор қилганди.
Туркия клуби ижарага олинган ва кутилмаларни оқламаган Аллан Сен-Максимен билан шартномани бекор қилиб, уни «Ал Аҳли»га қайтармоқчи.
Шундан сўнг Истанбул клуби Фатини ижарага олишга ҳаракат қилади. «Барселона» тўлиқ сотиб олишни талаб қилиши мумкин.
Бу мавсумда Фати Ла Лигада 4 та ўйин ўтказди, аммо гол уролмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар