«Ливерпул»нинг АПЛ чемпионлиги учун имконияти 92,7 фоизга етди (Opta)
«Ливерпул» катта фарқ билан Премер-лиганинг асосий фаворити бўлиб қолмоқда.
Арне Слот жамоаси 22 ўйиндан сўнг 53 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги «Арсенал»дан 6 очко олдинда бормоқда.
Opta мавсумнинг қолган қисми бўйича 10 000 та симуляция ўтказди ва мерсисайдликларнинг чемпионликни қўлга киритиш имконияти 92,7% эканлигини кўрсатди.
Турнир фаворитлари рейтинги қуйидагича:
1. «Ливерпул» – 92,7%;
2. «Арсенал» – 7,1%;
3. «Манчестер Сити» – 0,2%;
4. «Челси» – 0,03%;
5-6. Нюкасл - 0,02%;
5-6. Борнмут - 0,02%.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар