26.01.2025 11:13
1043
Теглар
Конте: «Ювентус» ва «Аталанта» устидан қозонилган ғалабалар жамоага ишонч беради»

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте А Серия 22-туридан ўрин олган «Ювентус»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ҳали ютқазмаган ажойиб жамоага қарши қойилмақом ўйин бўлди. Биз қониқишимиз керак. Муаммолар ва Оливернинг жароҳатига қарамай, жамоанинг кучи туфайли барча қийинчиликларни енгишга муваффақ бўлдик. Мен йигитларимга ишонаман.

«Аталанта» ва «Ювентус» устидан ғалабалар бизга ўзимизга нисбатан ишонч беради. Ҳар доим жамоага ҳеч қачон йиғламасликни ёки шикоят қилмасликни айтдим.  Мендан жамоага нима етишмаслигини сўрашади, лекин раҳбар доим яхшиланишни ўйлайди. 

Ўтган йили «Наполи» турнирни «Интер» «Милан» ва «Ювентус»дан пастда якунлаганди. Бугун биз етакчимиз», — дея Контенинг сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.

Неапол клуби А Серия турнир жадвалида 53 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва икки ўйини кам «Интер»ни 6 очкога ортда қолдирмоқда

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар