26.01.2025 01:22
5786
Теглар
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ва 3-дақиқадаги хато ҳақида: «Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин, у ҳали ёш ва албатта ўрганади»

«Манчестер Сити» - «Челси» (3:1) ўйинидан кейин Sky Sports эфирида Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Хусановнинг дебюти ва хатоси ҳақида сўрашгач, испаниялик мураббий ёш шогирдини қўллаб-қувватлади.

«У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди. Мен Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга туширишга шошилтиришни истамагандим.

Жамоада футболчиларнинг бирдамлиги жуда муҳим – бугун шуни кўрдик. Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин. Мухлислар ҳамиша янги футболчиларни қўллаб-қувватлайдилар. У ҳали жуда ёш ва у албатта ўрганади» – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар