«Байер» дарвозабони Бундеслигада 50 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Бу борада рекорд Боатенгга тегишли
«Байер» дарвозабони Лукаш Градецки Бундеслигада кетма-кет 50 ўйиндан бери ютқазмаяпти.
Кеча, 25 январ куни Леверкузен клуби Германия чемпионатининг 19-турида «Лейпциг» билан дуранг (2:2) қайд этди.
Натижада финляндиялик 35 ёшли посбоннинг Бундеслигадаги мағлубиятсиз серияси 50 ўйинга етди. У охирги марта 2022/23 йилги мавсумнинг сўнгги турида «Бохум»га (0:3) ютқазган.
Градецки ушбу кўрсаткич бўйича турнир тарихида 2-ўринда турибди. Рекорд Жером Боатенгга тегишли. «Бавария» собиқ ҳимоячиси 2012 йилдан 2014 йилгача Германия чемпионати доирасида қаторасига 56 баҳсда мағлуб бўлмаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар