26.01.2025 10:34
1860
Теглар
Артета: «Йигитлар яна бир бор қойил қолдиришди. Қизил карточка мавзусини сизларга қолдираман»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 23-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Йигитлар яна бир бор ҳайратда қолдиришди. Барчасини инобатга олсак, жамоанинг характери, иродаси, ўйинга ақлли ёндашуви ҳал қилувчи омиллар бўлди. 

Қизил карточкага келсак, ҳаммаси шунчалик аниқки, мен ушбу мавзуни сизга қолдираман. Мен ғазабландим, лекин ушбу мавзуни сизга қолдираман. Чунки ҳамма нарса аниқ. Гапларим менга ёрдам беради, деб ўйламайман.

Клуб нима қилиш кераклигини ҳал қилади. Аммо ҳаммаси шунчалик аниқки, биз ҳеч нарса қилишимиз мумкин эмас», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, ўйинни Майкл Оливер бошқариб борди ва у 43-дақиқада рақиб жарима майдончаси томонда қарши ҳужумни бузиш учун қўполлик ишлатган «тўпчилар» ҳимоячиси Майлз Люис-Скеллига қизил карточка кўрсатди. Аслида бу сўнгги умид фоли эмасди. Артета жамоаси камчиликда қолганига қарамай, «Вулверҳэмптон»дан кўпроқ вазиятлар яратди ва рақиб ҳам 70-дақиқада 10 киши бўлиб қолгач, 74-дақиқада ғалаба голини урди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар