26.01.2025 12:34
1870
Теглар
Анчелотти Ла Лигадаги етакчилик ҳақида: «Ҳаммаси тугади деб ўйлаш учун чемпионат узоқ»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 21-туридан ўрин олган «Валядолид»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мбаппе бизга кўп нарса беради. У темпни оширмоқда ва бу бизнинг фойдамизга хизмат қилади. 

Ла Лигадаги етакчилик? Мувозанатни сақлашимиз керак. Ҳаммаси тугади, деб ўйлаш учун чемпионат жуда узоқ. Ҳозир бизда бироз устунлик бор ва ундан фойдаланишга умид қиламиз. 

Кучсизроқ жамоалар билан ўйинлар? Очко олиш муҳим, ҳар бир баҳсда ғалаба учун курашишимиз керак. Барча жамоалар ютишга ҳаракат қилмоқда. Бу осон ўйин бўлди, деб ўйлаган бўлишингиз мумкин, аммо бу биз учун дарҳол шундай бўлмади.

Жамоа ўйинни яхши ўтказди, биз шошилмадик ва ҳисобни очганимиздан кейин баҳс одатдагидан қийинроқ кечди. 

Яхши форма? Ўтмишдаги камчиликларимизни тузатишда давом этишимиз керак. 

Асенсио? У эътиборли ва тезкор, яхши ҳолатда эди. Чуамени каби. Алаба эса асосий таркибга яқинлашмоқда», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

«Реал» турнир жадвалида «Атлетико»ни 4, «Барселона»ни 10 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар