«Сурхон» ўртоқлик ўйинида Шимолий Корея миллий жамоасига мағлуб бўлди
Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Сурхон» жамоаси бугун иккинчи ўртоқлик баҳсида Шимолий Корея миллий жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўртоқлик баҳсида Термиз клуби футболчиси Кирилл Колесниченко 51-дақиқада ҳисобни очган бўлса-да, КХДР футболчилари ўйин якунига қадар 3та гол уриб ғалаба қозонишди.
Маълумот учун, КХДР ЖЧ-2026 саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиб, 6-турдан кейин 2 очко билан гуруҳда сўнгги 6-ўринни эгаллаб турибди. Шимолий Корея март ойида Қатар ва БААга қарши майдонга тушади.
Ўртоқлик ўйини. 25 январ
«Сурхон» - КХДР – 1:3
Гол: Колесниченко 51 – 69, 75, 82.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар