«Динамо» жамоаси БААдаги йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувини Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони, икки карра ОЧЛ ғолиби «Улсан Ҳюндэ» клубига қарши ўтказди.
Дубайда ўтган учрашувнинг 18-дақиқасида Марко Станоевичнинг узатмасидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов тўпни Ратиньога етказди ва у ҳисобни очди – 1:0.
25-дақиқада корейслар жарима зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, 55-дақиқада «Улсан» ўйинчиси чамаси 35 метрдан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди – 2:1.
Маълумот учун, «Динамо» ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев ва ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозов миллий жамоа машғулотларида қатнашмоқда.
Ўртоқлик ўйини. 25 январ, Дубай.
«Динамо» - «Улсан Ҳюндэ» (Жанубий Корея) – 1:2
Голлар: Ратиньо 18 – 25, 55.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Манучеҳр Сафаров, Олександр Кучеренко, Миржалол Жумабоев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Ратиньо, Санжар Қодирқулов, Марко Станоевич, Ойбек Ўрмонжонов, Фирдавс Абдураҳмонов, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Абдурасулов, Ойбек Ҳамроқулов, Дуглас Майкон, Хислат Халилов, Баҳодир Насимов (тўлдирилмоқда)