А Серия аутсайдери Шомуродов бўйича «Рома» билан келишувга яқин – Ди Марцио
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Рим клубини тарк этади.
Инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, «Рома» Элдор Шомуродов бўйича «Венеция» клуби таклифини қабул қилишга яқин турибди. Томонлар келишувга эришиш арафасида. Италия А Сериясида 19-ўринни эгаллаб турган венецияликлар Шомуродов учун курашда «Эмполи»ни ортда қолдирган.
Қайд этилишича, «Рома» ўзбекистонлик ҳужумчисини сотиб олиш шарти билан мавсум якунига қадар «Венеция»га ижарага беради.
Маълумот учун, Шомуродов А Серия жорий мавсумида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва шунча ассистга муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар