Ямал «Барса»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди ва унга Алдо Ровира мукофоти топширилди
Ламин Ямал ўтган мавсум бўйича «Барселона»нинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Вингер 15-бор берилган Алдо Ровира мукофотини олди. Ғолибни турли нашрлар журналистларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аниқлади. Ўтган мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси эса Айтана Бонмати бўлди.
Ямал ўз фаолиятида биринчи марта бу мукофотни қўлга киритди. Рекорд Лионел Мессига тегишли — 6 бор.
Мукофот «Барселона»нинг собиқ директори Хосеп Ровира томонидан 2009 йили 37 ёшида вафот этган ўғли Алдо хотираси учун таъсис этилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар