«Ҳусанов аллақачон мослашган» – Гвардиола Абдуқодирни АПЛга тайёр деб ҳисобламоқда
Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг «Челси»га қарши шанба кунги учрашуви олдидан бугун матбуот анжуманида иштирок этиб, Абдуқодир Ҳусанов ва жамоанинг қолган янги ўйинчилари ҳақида фикрини билдирди.
«Витор Рейс ёш, унинг катта потенциали бор, аммо ҳали унга вақт керак. Абдуқодир Ҳусанов эса аллақачон мослашишга улгурган, у француз лигасида бақувват ва тезкор ўйинчиларга қарши ўйнаган.
Омар Мармуш машғулотимизда қатнашди ва ўйлайманки, у ҳам тезда мослашади», - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, АПЛ 23-тури доирасидаги «Ман Сити» ва «Челси» учрашуви 25 январ, шанба куни соат 22:30да бошланади. Манчестер клуби 38 очко билан 5-ўринда, Лондон жамоаси эса 40 очко билан 4-поғонадан жой олган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар