24.01.2025 15:51
1390
Теглар
Уокер «Милан»да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

Кайл Уокер «Манчестер Сити»дан «Милан»га ўтишга яқин турибди.

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романога кўра, 34 ёшли ҳимоячи пайшанба оқшомида «Милан» офисига келиб, шартномага қўл қўйган. Шу куни у янги жамоасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

Қайд этилишича, Италия клуби Уокернинг ўтиши ҳақида бугун расман эълон қилиши кутилмоқда. 

«Милан» англиялик ҳимоячини «Ман Сити»дан 5 миллион еврога сотиб олиш шарти билан мавсум якунига қадар ижарага олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар