«У «Реал»да қолишни истайди». Анчелотти Винисиусга Саудия Арабистонидан тушган таклифлар ҳақида
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Бу саволни Винисиуснинг ўзига беришингиз керак. Мен фақат кўрганимни айта оламан: у жамоада бахтли, бу ерда тарих яратмоқда ва «Реал» қолишни истайди», — дея Анчелоттининг сўзларини келтирган AS нашри.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсумда жами мусобақаларда 26 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 10та ассист қайд этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар