Соланке 6 ҳафтага сафдан чиқди
Доминик Соланке жароҳат туфайли бир ойдан кўпроқ вақт ўйнай олмайди.
«Тоттенҳэм» ҳужумчиси машғулотларда тиззасидан жароҳат олганди.
Timesʼнинг ёзишича, 27 ёшли инглиз 6 ҳафтага сафдан чиққан. У «Ливерпул»га қарши Лига Кубоги яримфиналини, «Астон Вилла» билан Англия Кубоги 1/16 финал баҳсини ўтказиб юборади ва АПЛда «Манчестер Юнайтед»га қарши ҳам ўйнаймайди.
Соланке АПЛнинг ушбу мавсумида 18 ўйинда 7 та гол урди. «Шпорлар» сафида фақат Жеймс Мэддисон ундан кўпроқ гол урган — 8.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар