24.01.2025 22:00
1460
Теглар
Ўртоқлик учрашуви. “Пахтакор” Сербия клубига мағлуб бўлди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган “Пахтакор” Анталиядаги иккинчи йиғини доирасида биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Сербиянинг “Раднички Ниш” жамоасига қарши баҳснинг иккинчи бўлимида серблар иккита гол урган бўлса, тошкентликлардан Диёр Холматов битта голи билан жавоб қайтарди, холос – 1:2.

Ўртоқлик ўйини. Анталия.

“Пахтакор” - “Раднички Ниш” (Сербия) 1:2

Голлар: Диёр Холматов 71 – 55, 58.

“Пахтакор”: Н. Шевченко (Назаров), Д. Саитов, М. Абдумажидов, Ш. Азмиддинов, А. Абдуллаев, У. Адҳамзода (Маҳаммаджонов), А. Бўриев, С. Собирхўжаев (Холматов), Р. Башар (Ҳамдамов), У. Ҳошимов (Сергеев), Фламарион.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар