«Рома» «Аякс» ҳимоячиси билан шартнома имзолади
«Рома» «Аякс»дан Девайн Ренсх билан шартнома имзолади.
Трансфер қиймати 6 млн еврони ташкил қилди.
22 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси — «Аякс» тарбияланувчиси. У Амстердам клубида барча мусобақаларда 100 дан ортиқ расмий учрашувлар ўтказган.
Ренсх Нидерландия миллий жамоасида ҳам ўйнайди. У 2021 йил 7 сентябрда Туркия билан баҳсда дебют қилган.
Ренсх «Рома»да 2-рақамнм олди ва клуб тарихидаги 8-нидерландиялик футболчи бўлди.
Бу мавсумда ҳимоячи Нидерландия чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар