«Насаф» Ойбек Бозоров билан шартнома узайтирилганини эълон қилди
«Насаф» клуби асосий таркибнинг яна бир аъзоси билан келишув узайтирилганини эълон қилди.
«Жамоамизнинг энг муҳим фигураларидан бири Ойбек Бозоров ҳам шартномасини узайтирди!
Янги мавсумда янги мақсадлар сари дадил одимлаётган жамоамизнинг бир бўлаги сифатида иштирок этишига тилакдошмиз!», - дея ёзилади клуб хабарида.
Маълумот учун, 27 ёшли Ойбек Бозоров 2018 йилдан буён «Насаф» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар