25.01.2025 00:59
1285
Теглар
Исмоил Картал — «Персеполис» бош мураббийи

«Персеполис»га янги бош мураббий тайинланди. 

Эрон чемпионини Исмоил Картал бошқарадиган бўлди. 63 ёшли мутахассис футболчилик ва мураббийлик фаолиятининг катта қисмини «Фенербаҳче»да ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, форс клубида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Остон Ўрунов ўйнайди. Жамоа бу мавсумда Эрон чемпионатида 16 та турда 30 очко тўплаб, 4-ўринда бормоқда ва пешқадам «Тракторсози»дан 5 очкога ортда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар