24.01.2025 20:47
10612
Теглар
Гвардиола: «Челси»га қарши ўйин учун менда битта марказий ҳимоячи бор, янги ўйинчилар ёрдам бериши мумкин»

Пеп Гвардиола «Челси»га қарши ўйин олдидан «Манчестер Сити» таркибида ўйинчиларнинг етишмаслигидан нолиди. Шундай паллада у янги ўйинчиларнинг ёрдамидан умид қилмоқда.

«Албатта, бу ўйинда янги ўйинчилар ёрдам бериши мумкин, улар айнан шу мақсадда таклиф этилган.

Эртага «Челси»га қарши ўйин учун менда фақат битта марказий ҳимоячи бор. [Абдуқодир] Ҳусанов билан яна бир ҳимоячи бўлади, «Брюгге»га қарши ўйингача эса ҳимоячилар кўпроқ бўлиши мумкин.

 Рубен Диаш ва Доку жароҳати сабабли ёрдам бера олмайди. Ўйинларимиз кўплигини инобатга олган ҳолда, катта таркибга эга бўлиш биз учун муҳим.

Пеп Гвардиола матбуот анжуманида «Манчестер Сити» учун кейинги икки ўйиннинг муҳимлигини ҳам баҳолади. 25 январда «Манчестер Сити» АПЛда «Челси»га қарши, 29 январда эса ЕЧЛда «Брюгге»га қарши ўйнайди.

«Бунгача бизда катта муаммолар бўлишига қарамай, турнир жадвалида «Челси» билан ёнма-ён турибмиз. Бу жуда муҳим ҳафта бўлади. Келгуси икки ўйин биз учун финалга тенгдир. Мухлислар қўллаб-қувватлаши эвазига бу тўсиқлардан муваффақиятли ўтамиз, деб умид қиламан», – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

Маълумот учун, АПЛ 23-тури доирасидаги «Ман Сити» ва «Челси» учрашуви 25 январ, шанба куни соат 22:30да бошланади. Манчестер клуби 38 очко билан 5-ўринда, Лондон жамоаси эса 40 очко билан 4-поғонадан жой олган. ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги турида эса «Сити» «Брюгге»ни мағлуб этибгина кейинги босқичга йўлланма олиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар