24.01.2025 11:28
1061
Теглар
Эмерсон 2-3 ойга сафдан чиқди. Ҳимоячи жароҳати сабаб қишда «Милан»ни тарк этолмайди

Эмерсон Роял жароҳат туфайли 2-3 ойни ўтказиб юбориши мумкин.

«Милан» ҳимоячиси Чемпионлар Лигасининг 7-туридан ўрин олган «Жирона»га (1:0) қарши ўйинда жароҳат олиб, 4-дақиқадаёқ алмаштирилганди.

Goal хабарига кўра, текширувлар 26 ёшли бразилияликнинг болдир мушакларида жиддий муаммо борлигини кўрсатган. 

Аввалроқ Роял январ ойида «Галатасарой»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, унга «Фулҳэм» ҳам қизиқиш билдирди. Бироқ жароҳат сабаб ҳимоячи қишда ҳам «россонери» сафида қоладиган бўлди.

Эмерсон бу мавсумда барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар