Юлиан Нагелсманн Германия миллий жамоаси билан шартномасини 2028 йилгача узайтирди.
Бош мураббий ЖЧ-2026дан кейин ҳам жамоада қолади ва немисларни Буюк Британия ҳамда Ирландияда бўладиган Евро-2028га тайёрлайди.
Шартномани узайтириш ҳақидаги қарор Лейпцигда Германия футбол ассоциациясининг 125 йиллигига бағишланган маросимда маъқулланди.
«2023 йилнинг сентябрида жамоа бош мураббийлигига келганимда, Европа чемпионатидан кейин ҳам ўз ўрнимда қолишимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Бизнинг асосий мақсадимиз турнирни муваффақиятли ўтказиш эди.
Мен ўша пайтда Германиядагилар учун миллий жамоа нимани англатишини ҳам тасаввур қила олмасдим. У қанча қалбларга тегишли? Нафақат мен, балки барчамиз ҳар куни жамоавий йўлимиз тўғри эканлиги ҳақидаги ажойиб фикрларни қабул қиламиз. Ва йўлимиз ҳали тугамаган.
Мухлислар, жамоа ва мураббийлар штаби биргаликда бундан кейин ҳам муваффақиятли ривожланмоқчимиз. Биргаликда совринлар ютишни истаймиз», — деди Нагелсманн.