24.01.2025 16:33
1274
Теглар
«Барселона» Жерар Мартин билан келишув узайтирилганини эълон қилди

«Барселона» матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Жерар Мартин клубдаги фаолиятини давом эттиришини эълон қилди.

Чап қанот ҳимоячиси билан амалдаги келишув 2028 йилга қадар узайтирилган. 

22 ёшли Мартин «Барса» сафида ушбу мавсум дебютини ўтказганди. У бунгача «Корнельо» сафида тўп суриб, 2023 йилдан бери клуб тизимида эди.  

Жерар жорий мавсум жами 18 ўйинда майдонга тушиб, 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар