23.01.2025 17:24
603
Теглар
Шукрон Йўлдошев «Локомотив»дан «Навбаҳор»га ўтди

«Навбаҳор» қишки трансфер «ойнаси»дан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

«Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли дарвозабон Шукрон Йўлдошев жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади», - дейилади клуб хабарида.

Мазкур футболчи 2002 йил, 21 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида «Пахтакор»нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаб, профессионал футболдаги фаолиятини 2021 йилда «Олимпик» (Тошкент)да бошлаб, тошкентликлар сафида ўтган мавсум якунига қадар тўп тепган. Шукрон Йўлдошев Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларида ўйнаган.

 Эслатиб ўтамиз, Шукрон Йўлдошев декабр ойида «Локомотив» билан шартнома имзолаган эди, аммо жамоанинг Про лигада иштирок этиши аниқ бўлгач, куни кеча футболчи «Локомотив»ни тарк этиб «Навбаҳор»га ўтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар