23.01.2025 10:28
541
Теглар
Шмейхел «Селтик» билан шартномасини узайтирди

Каспер Шмейхел «Селтик» билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди.

Даниялик 38 ёшли дарвозабон 2024 йилнинг июлида Шотландия клубига ўтганди. Бу мавсумда у барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказди, жумладан, Чемпионлар Лигасида 7 та. 

«Селтик» 23-турдан кейин 60 очко билан Шотландия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва 2-ўриндаги «Рейнжерс»дан 13 очко олдинда. Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида эса жамоа 7 ўйинда 12 очко жамғариб, 18-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар