23.01.2025 16:42
4170
Теглар
«Реал» – 2023/24 йилги мавсумнинг энг сердаромад клуби, «Сити» ва «ПСЖ» учликда, «МЮ» «Бавария» ва «Барса»ни ортда қолдирди

Deloitte аудит компанияси 2023/24 йилги мавсум якунларига кўра, жаҳоннинг энг кўп даромад топган клублари топ-20лигини эълон қилди.

Аудит компаниянинг ҳисоботида келтирилишича, рейтингдан ўрин олган 20та клуб жами 11,2 миллиард евро ишлаб топган. Бу кўрсаткич 2022/23 мавсумига нисбатан 6 фоизга кўпдир.

Даромадлар ўсиши стадионларда ўтказилган турли тадбирлар, маркетингдаги кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва ҳомийлик даромадларининг ошиши билан боғлиқ.

Шунингдек, Франция клублари регби бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш орқали, Германия клублари эса Евро-2024 ортидан ҳам даромад олган.

«Реал» иккинчи бор кетма-кет энг кўп даромад олган клуб сифатида биринчи ўринни эгаллади. Мадрид клуби 1,046 миллиард евро ишлаб, тарихда биринчи марта 1 миллиард евро ёки ундан ортиқ йиллик даромад қилган клуб бўлди. «Ман Сити» ва «ПСЖ» учликда, «МЮ» ва «Бавария» бешликдан ўрин олган.

Рейтингдан энг кўп – Англия Премьер-лигаси жамоалари жой олган – 9 клуб.

2023/24 йилги мавсумда энг кўп даромад олган 20 клуб (Deloitte талқини):

1. «Реал» (1,046 млрд евро);

2. «Манчестер Сити» (837,8 млн);

3. «ПСЖ» (805,9 млн);

4. «Манчестер Юнайтед» (770,6 млн);

5. «Бавария» (765,4 млн);

6. «Барселона» (760,3 млн)

7. «Арсенал» (716,5 млн);

8. «Ливерпул» (714,7 млн);

9. «Тоттенҳэм» (615 млн);

10. «Челси» (545,5 млн);

11. «Боруссия» Дортмунд (513,7 млн);

12. «Атлетико» (409,5 млн);

13. «Милан» (397,6 млн);

14. «Интер» (391 млн);

15. «Нюкасл» (371,8 млн);

16. «Ювентус» (355,7 млн);

17. «Вест Ҳэм» (322,2 млн);

18. «Астон Вилла» (310,2 млн);

19. «Марсел» (287 млн);

20. «Лион» (264,1 млн).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар