23.01.2025 23:04
3467
Теглар
«Челси» Достон Сатпаев билан келишувга эришди – Фабрицио Романо

Қозоғистонлик 16 ёшли футболчи Достон Сатпаев фаолиятини «Челси»да давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Лондон клуби 2008 йилда туғилган қозоғистонлик иқтидорли футболчи билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Унга кўра, «Челси»нинг футболчи учун «Қайрат» клубига тўланадиган трансфер пули бонуслар билан 4 миллион еврога етиши мумкин. Бу Қозоғистон футболи учун рекорд трансферга айланади.

Қайд этилишича, Достон 18 ёшга тўлгач, «Челси» билан 5 йиллик шартномага имзо чекиб, клуб сафига қўшилади.

Маълумот учун, ҳозиргача Нурали Алипнинг 2022 йилда «Қайрат»дан 2 млн евро эвазига «Зенит»га ўтиши қозоқ футболи тарихидаги рекорд саналарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар