«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 7-туридан ўрин олган «Залцбург»га (5:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ғалаба қозониш ва яхши ўйин кўрсатиш мақсадимизга эришдик. Ўйин бошида бироз ишончсизлик ҳис қилдик, аммо кейин вазиятни тўғриладик.
Очиғи, ҳужумимиз сифатига шубҳа йўқ. Уларнинг самарадорлиги ақл бовар қилмайди. Бошқа жиҳатларни ҳам тузатишимиз керак. Баъзида биз яхши ишлаймиз, баъзида эса ёмон. Аммо тўғри йўлдамиз.
Ўтказиб юборилган гол? Бундан ғазабланмайман. Ҳимояда яхши ўйнадик. Рюдигер бугун жуда яхши ҳаракат қилди, Алаба қайтди, Асенсио яхши. Гол ўтказмаслик — бу жамоавий муаммо. Агар биз жамоавий мажбуриятга эга бўлсак, муваффақиятга эришамиз ва ҳужумимиз бизга берадиган афзалликлардан фойдалана оламиз.
Беллингҳэм алмаштирилгани? Унинг белида муаммолар бор эди, лекин ҳеч қандай жиддий жароҳат йўқ. Мен баъзи футболчиларни алмаштириш имкониятига эга бўлдим ва улар тетик бўлишлари учун шундай қилдим.
Кейинги босқич? Нима бўлишини ҳеч қачон аниқ билмайсиз. Фақат битта нарса аниқ. Биз охирги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак ва бу клуб учун янгилик эмас», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.
Мадрид клуби сўнгги тур олдидан 12 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди ва камида 1/16 финал масаласини ҳал қилди.