22.01.2025 16:46
1195
Теглар
Тен Ҳаг, Ковач ва Шмидт – «Боруссия»ни бошқаришга номзод

Дортмунднинг «Боруссия» клубини бошқаришга номзод бўлган мураббийлар номи маълум бўлди.

Немис клуби бугун Нури Шахинни истеъфога чиқаргач, айни дамда бош мураббийликка янги номзодларни кўриб чиқмоқда.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, Дортмунд клубини бошқариш учун номзодлардан бири «Бавария» ва «Монако» собиқ устози Нико Ковач саналади. Яна бир даъвогар сифатида Рогер Шмидт номзоди кўрилмоқда.

Шунингдек, «МЮ» собиқ бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ҳам «Боруссия»ни бошқаришга номзод саналмоқда. У билан ҳозирга қадар ҳеч қандай музокара ўтказилмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар