Осиё кубоги U20 «Футбол ТВ» ва «Спорт» телеканалларида намойиш қилинади
12 феврал – 1 март кунлари Хитой U20 Осиё кубогига мезбонлик қилади.
Унда Фарҳод Нишонов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақа ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма беради. Бунинг учун жамоалардан яримфиналга чиқиш талаб қилинади.
«Осиёнинг 16 ёшлар жамоаси иштирокидаги 31та ўйинни телеканалларимизда томоша қилинг!», - дейилади телеканал хабарида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар