22.01.2025 20:36
2526
Теглар
«Насаф» Драган Черан трансферини эълон қилди

«Насаф» клуби Драган Черан жамоага қайтганини расман эълон қилди.

37 ёшли ҳужумчи 2025 йилги мавсумни Қаршида клубида ўтказади. У 6,5 йилдан сўнг «Пахтакор»дан яна собиқ клубига қайтди.

«Драган яна биз билан! Бир неча йиллар давомида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ва маълум муддат бошқа клубда тўп сурган голеадор Драган Черан яна севимли «Насаф»имизга қайтди!

Ёш футболчиларимизга тажриба мактаби, мухлислар учун қаҳрамон бўлган футболчимиздан яна сермаҳсулликни кутиб қоламиз!

Уйингга хуш келибсан Драган!», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар